Испания 2024 йилдан бери ўйин вақтида 40 та учрашувдан бери мағлубиятга учрамаяпти — бу рекорд

Aslanov Jasurbek
30 сен 2026, 13:20
Испания мағлубиятсиз рекорд сериясини узайтди.

Луис де ла Фуэнте жамоаси бугун Миллатлар лигасида Хорватияни йирик ҳисобда мағлуб этди — 4:1.

Испанияликлар охирги марта ўйин вақтида 2024 йилнинг март ойида имкониятни бой беришган эди — ўшанда Колумбия ўртоқлик ўйинида уларни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Ўшандан бери — 31 та ғалаба ва 9 та дуранг. Шу билан бирга, 2025 йилги Миллатлар лигаси финалида Испания Португалияга пенальтилар сериясида мағлуб бўлган эди.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: x.com/2010MisterChip

Сўнгги янгиликлар

Барча ›