

Ўтган ҳафтада "шаҳарликлар" АПЛнинг молиявий қоидаларини бузиш бўйича деярли барча айбловлар бўйича айбдор деб топилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди — фақат биттасидан ташқари. 2023 йилнинг февраль ойида АПЛ "Сити"ни 2009 йилдан 2018 йилгача бўлган даврда молиявий қоидаларнинг 115 та турли бузилишида айблаган эди. Кейинчалик The Times газетаси гап 115 та эмас, балки 130 та қоидабузарлик ҳақида кетаётганини хабар қилди: Премьер-лига эндигина айбловларни эълон қилганида, баъзи қоидалар бўйича чалкашлик юзага келган эди.
Кеча АПЛ клуб барча айбловлар бўйича айбдор деб топилганини маълум қилди.
Комиссия хулосасига кўра, "шаҳарликлар" Абу-Дабидаги ҳамкор компаниялар билан бозор қийматидан анча юқори бўлган катта миқдордаги ҳомийлик бадалларини тўлашни назарда тутувчи шартномалар тузишган.
Бироқ ҳомийлар бутун суммани тўлашга мажбур бўлишмаган ва буни қилишмаган ҳам — улар "Сити" ҳисобварақларига фақат "базавий сумма"ни ўтказишган. Реал тўловлар ва шартномаларда кўрсатилган суммалар ўртасидаги фарқ клубга эгалик қилувчи Abu Dhabi United Group (ADUG) компанияси киритган маблағлар ҳисобидан қопланган.
Клубнинг молиявий ҳисоботида даромад сифатида фақат "базавий" сумма акс эттирилиши мумкин эди. Лекин "Ман Сити" ушбу устунга барча келиб тушган маблағларни киритган ва ушбу сумманинг катта қисмини ADUG киритгани фактини яширган.
— Шу тариқа, яширин молиялаштириш схемасини қабул қилиб, клуб: — учинчи томонларда (шу жумладан, тартибга солувчи органлар ва аудиторларда) ўзининг ҳомийлик битимларидан оладиган тижорий даромадлари (ва демак, умумий даромадлари) аслидадагидан жуда ва жуда кўп экани ҳақида ёлғон таассурот уйғотиши; — учинчи шахслардан ADUG томонидан амалда акционерлик капиталига киритилган бадалларнинг ҳақиқий ҳажмини яшириши мумкин эди, — дейилади комиссия хулосасида.
Клуб ушбу схемани 2009/10 йилги мавсумдан 2017/18 йилги мавсумгача қўллаган — ушбу давр мобайнида "Сити" умумий ҳисобда Абу-Дабидаги ҳомийлардан 949,94 млн фунт олгани ҳақида ҳисобот берган. Ваҳоланки, аслида клуб ҳамкорлари фақат 119,25 млн фунт тўлашган — қолган қисмини (830,69 млн фунт) ADUG тузилмаси қоплаган.




