

Жаҳон футболи раҳбарининг таъкидлашича, ҳуқуқларни сотишдан тушган маблағлар эвазига йирик футбол терма жамоалари унчалик катта бўлмаган иштирокчиларга ёрдам бериши мумкин эди:
“Афсуски, айримларга бошқаларнинг ривожланиши керак эмас ва улар буни исташмайди ҳам. Аммо биз йирик, жуда йирик давлатлар ва бошқа барча мамлакатлар ўртасидаги тафовутни қисқартиришимиз керак.
Катталар ажойиб ишларни амалга оширишмоқда, биз уларни мақтаймиз ва табриклаймиз. Шубҳасиз, улар ҳам ривожланишда давом этишлари керак, лекин биз қолган барчага ҳам имконият беришимиз шарт. Биз қолган барча учун инвестициялар ва имкониятлар топишимиз керак”, – дея таъкидлади Инфантино Доминикан Республикасига ташрифи чоғида.
Эслатиб ўтамиз, Инфантинонинг Жаҳон чемпионатини бошқариш бўйича 20 фоиз ҳуқуқларни сотиш ғояси футбол оламида катта танқидларга сабаб бўлди. Айниқса, ФИФАдан алоҳида қўшма мусобақалар ўтказиш ғоясини фаол ишлаб чиқаётган ҳамда Инфантинони жаҳон футболининг бош органи раҳбарлигидан четлатиш режасини тузаётган Европа ва Шимолий Америкада бу кескин норозилик уйғотди.



