

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси спорт вазири, Ўзбекистон футбол ассоциацияси раҳбарияти ҳамда футбол фахрийлари иштирок этди. Улар болаларга ушбу майдондан унумли фойдаланиш, мунтазам шуғулланиш ва келажакда катта ютуқларга эришиш тилакларини билдирди.
Янги майдоннинг фойдаланишга топширилиши ўқувчиларни спортга жалб этиш ва улар учун қулай машғулот шароитларини яратишга хизмат қилади.
Тадбир якунида ФИФА президенти Жанни Инфантино болаларга эсдалик совғаларини улашди. Шунингдек, иштирокчилар билан биргаликда эсталик учун фотосуратга тушишди.










