

Бу ҳақида Толибжон Қосимов ўзининг Телеграм каналида эълон қилди.
Хабарда маълум қилинишича, яна уч нафар легионеримиз Қатардаги мусобақага гуруҳ босқичидан кейин етиб келади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон ОТЖ Осиё кубогидаги илк учрашувини Малайзияга қарши ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 18:00 да старт олади.



