Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси ғалаба қозонди ва 1-ўринга чиқиб олди (+жадвал)

Aslanov Jasurbek
26 окт 2024
Қозоғистон чемпионатининг 24-туридан ўрин олган "Жетису" ҳамда "Қайрат" жамоалари ўртасидаги баҳс якунига етди.

Олмаотанинг "Қайрат" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Иброҳим Ҳалил Йўлдошев баҳсни асосий таркибда бошлади ва ўйинни тўлиқ ўтказди. Учрашувда меҳмон жамоанинг қўли баланд келди.


"Жетису" - "Қайрат" 1:2

Голлар: Мужиков 3 - Мартинович 22, Арад 90+.

"Қайрат": Улянов, Сейдаҳмет (Мрински 80), Мартинович (Байбек 36), Сорокин, Иброҳим Ҳалил Йўлдошев, Станоев, Арад, Громико, Зариа, Элдер Сантана, Пауло.


ҚОЗОҒИСТОН ЧЕМПИОНАТИ ЖАДВАЛИ


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: championat.asia