

"Манчестер Сити” ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ушбу ўйинда қайдномага киритилмади.
Бизга маълум бўлишича, бунга сабаб ҳамюртимиз 35-тур доирасидаги “Эвертон”га қарши ўйинда кичик жароҳат олгани бўлган. “Шаҳарликлар” мураббийлар штаби таваккал қилишни истамаган ва бугунги ўйинда Ҳусановга дам берган.



