

Пеп Гвардиола "Манчестер Сити" бошқарувидаги сўнгги мавсумини ўтказмоқда.
"Daily Mail" нашрининг тасдиқлашича, испаниялик мутахассис Англия чемпионати якунланганидан кейин истеъфога чиқишга қарор қилган. Клуб аллақачон ҳомийлар ва ҳамкорларига мураббийнинг кетиши муқаррар эканлигини маълум қилишни бошлаган.
Расмий баёнот якшанба куни кутилмоқда.
Гвардиола 2016 йилдан буён "Манчестер Сити"ни бошқариб келмоқда. Унинг қўл остида жамоа 20 та совринни қўлга киритди.



