Гвардиола "Манчестер Сити"ни тарк этиш ҳақидаги саволга оҳиста реакция билдирди

19 май 2026, 08:20
"Манчестер Сити" бош мураббийи Хосеп Гвардиола матбуот анжуманида клубни тарк этиш эҳтимоли ҳақидаги саволга жавоб берди.

— Агар клубни албатта тарк этишингизни билсангиз, қандай хайрлашишни ўйлаганмисиз?

— (узоқ ўйланиб) Кейинги савол!

Мен аллақачон бир неча марта айтганман: менинг шартномамда яна бир йил қолган! — деди Гвардиола CityХтра ижтимоий тармоғига.

Гвардиола "Манчестер Сити" билан 6 марта Англия чемпиони, 3 марта Англия Кубоги соҳиби, 5 марта Англия Лига Кубоги ва 3 марта Суперкубок ғолиби бўлган. Халқаро майдонда Чемпионлар Лигаси, УЕФА Суперкубоги ва Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатини ютиб, муваффақият қозонган. Шунингдек, у "Барселона" ва "Бавария"да ишлаган ва кўплаб совринларни қўлга киритган.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: CityХтра