

Инсайдер Яғиз Сабункоглунинг ижтимоий тармоқларда хабар беришича, Истанбул клуби франциялик футболчининг шартнома шартлари билан қизиққан.
Манбага кўра, "Галатасарой" томонидан "Реал"га ҳозирча расмий таклиф тушгани йўқ. Туркия чемпионлари ҳозирча фақат маълумот тўплаш билан чекланишган. Аввалроқ, Камавинга Франция миллий терма жамоасининг ЖЧ-2026 учун қайдномасидан жой олмаганидан кейин Мадрид клубини тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Шунингдек, футболчига Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳам даъвогарлик қилаётгани айтилмоқда. ОАВ маълумотларига кўра, "Реал"нинг янги бош мураббийи этиб тайинланиши кутилаётган португалиялик мутахассис Жозе Моуринью келаси мавсумда Камавинганинг хизматларига эҳтиёж сезмаяпти.



