

Амалдаги карантин қоидалари туфайли Янги Зеландиянинг "Окленд Сити" клуби турнирда иштирок этишдан бош тортишга мажбур бўлди. Унинг ўрнини Таити чемпионатида тўп сурадиган "Пираэ" клуби эгаллайди.
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 3-12 февраль кунлари БААда бўлиб ўтади. Турнир фаворитлари "Челси" (Чемпионлар лигаси ғолиби) ва "Палмейрас" (Либертадорес кубоги ғолиби) клублари ҳисобланади. Улар турнирдаги иштирокни ярим финалдан бошлайди.
"Пираэ"га эса нимчорак финалда "Ал Жазира"га қарши баҳс олиб боради.



