

"ФИФА президенти Джанни Инфантино ушбу айбловларни тўлиқ рад этади, улар ҳақиқатга тўғри келмайди. Устав ёки регламентлар бузилганлиги ҳақидаги ҳар қандай тахминлар туҳмат ҳисобланади. УЕФА ёки ФИФАнинг ҳеч бир ходими Инфантинонинг иштирокидаги ҳодисалар йўқлиги сабабли унинг ҳаракатлари юзасидан ҳеч қачон шикоят юбормаган. Барча кадрлар қарорлари — шу жумладан бўшатиш ва ишдан бўшатиш нафақаларини тўлаш — ваколатли раҳбарлар томонидан амалдаги қоидаларга қатьий мувофиқ ҳолда тасдиқланган", — дейилади ФИФА баёнотида.
Аввалроқ ОАВда Инфантино УЕФАдаги фаолияти давомида ўз жазманининг лавозимини оширгани ва унга ишдан бўшатиш нафақаси тўланишига эришгани ҳақида хабар берилган эди.



