"Ливерпуль" Баркола бўйича келишувга эришди

8 авг 2026, 09:35
Англиянинг "Ливерпуль" клуби Франциянинг ПСЖ жамоасига вингер Брэдли Баркола трансфери учун тахминан 128 миллион евро таклиф қилди.

"L’Équipe" нашрининг хабар беришича, бир неча кунлик музокаралардан сўнг Франция клуби футболчини ушбу нархга сотишга розилик берган.

Барколанинг ўзи эса инглизлар билан 5+1 кўринишдаги шартномага имзо чекади.

Ўтган мавсумда Баркола ПСЖ сафида барча мусобақаларда 49 та ўйинда майдонга тушиб, 13 та гол ва еттита голли узатмага муаллифлик қилди. "Transfermarkt" портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 90 миллион еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: L’Équipe