Фалькао "Райо" таркибидаги 8-ўйинда 5-голини урди. 35 ёшли форвард ҳам "Реал", ҳам "Барса" дарвозасини ишғол қилди

Omonjon To`xtamirzayev
7 ноя 2021
Ла Лигага қайтган Радамель Фалькао ажойиб ўйинлар кўрсатишда давом этади.

Ла Лига 13-тури доирасида "Райо Вальекано" сафарда "Реал"га имкониятни бой берди (1:2).

Меҳмонлар 77-дақиқадаги голи ҳужумчи Радамель Фалькао номига ёзилди. Футболчи 69-дақиқада захирадан ўйинга қўшилганди.

35 ёшли колумбиялик "Райо" сафидаги 8 учрашувда (барчаси Ла Лига доирасида) 5 та гол уришга эришди.  

Таъкидлаш лозим, аввалроқ Фалькао "Барселона" дарвозасини ҳам ишғол қилган ва унинг голи "Райо Вальекано"га ғалаба тақдим этганди.


Omonjon To`xtamirzayevMuallif
Manba: championat.asia