

Ла Лига 13-тури доирасида "Райо Вальекано" сафарда "Реал"га имкониятни бой берди (1:2).
Меҳмонлар 77-дақиқадаги голи ҳужумчи Радамель Фалькао номига ёзилди. Футболчи 69-дақиқада захирадан ўйинга қўшилганди.
35 ёшли колумбиялик "Райо" сафидаги 8 учрашувда (барчаси Ла Лига доирасида) 5 та гол уришга эришди.
Таъкидлаш лозим, аввалроқ Фалькао "Барселона" дарвозасини ҳам ишғол қилган ва унинг голи "Райо Вальекано"га ғалаба тақдим этганди.




