

Ўйин давомида яққол устунлик қилган мезбонлар якунда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубоги мусобақаси доирасида "лочинлар"ни 20 йилдан сўнг енгишга муваффақ бўлди. Охирги маротаба жиззахликлар 2005 йил бу натижани қайд этган эди.
"Навбаҳор" кубокдаги юришини чорак финалда тўхтатган бўлса, "Сўғдиёна" ярим финал йўлланмасига эга чиқди.



