Европа лигасида ҳафта ўйинчиси маълум қилинди

Оқил Абдубарноев
11 мар 2022
Турнирнинг нимчорак финал баҳслари давом этмоқда.

"Аталанта" ҳужумчиси Луис Муриэль Европа лигасида ҳафтанинг энг яхши футболчиси деб топилди.

30 ёшли форвард 1/8 финал доирасидаги биринчи ўйинда "Байер"га қарши ўйинда (3:2) иккита гол урди ва голли узатмани амалга оширди.

Жорий мавсумда колумбиялик футболчи еврокубокларда 7 та ўйин ўтказиб, 3 та гол урди.


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: twitter.com/EuropaLeague