

Торрейра Европа Лигаси 1/16 финали доирасида “Олимпиакос”га қарши ўйин учун чиқарилган қайдномадан жой олган эди. Агар унинг соғлиғи ижобий томонга ўзгарса, у бугун Грецияга йўл олади, дея “тўпчилар” расмий сайти хабар беради.
Шунингдек, бўлажак баҳсни Калум Чемберс, Седрик Соареш, Киран Тирни жароҳати боис ўтказиб юборади. Сўнгги ўйинларда ўзини кўрсатаётган Месут Ўзил эса шахсий сабабларга кўра “Олимпиакос”га қарши ўйинда қатнашмайди.
Эслатиб ўтамиз, “Олимпиакос” – “Арсенал” беллашуви 20 февраль куни, Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.



