

Туркия ёшлар терма жамоаси бош мураббийи Эгемен Коркмаз майдондаги вазият туфайли оғир жароҳат олди.
Ҳаммаси учрашувнинг 32-дақиқасида бошланди. Ҳакам турк футболчисини майдондан четлатганидан сўнг, Коркмаз ҳиссиётларини жиловлай олмай, эътироз сифатида пиджагини еча бошлади. Шу пайтда у кутилмаганда сирғалиб кетди ва ерга йиқилиб, боши билан жуда қаттиқ зарба олди.
Мураббий воқеа жойида ҳушини йўқотди. Стадиондаги шифокорлар унга биринчи ёрдамни кўрсатиб, тез ёрдам машинасида реанимацияга олиб кетишди. Йўлда у яна бир бор ҳушини йўқотган ва шифохонага ўта оғир ҳолатда олиб борилган. 🤕
Ушбу ҳодиса сабабли тўхтатилган ўйин шу куни давом эттирилмади. Футболчилар кийиниш хонасига йўл олишди, баҳснинг янги санаси кейинроқ эълон қилиниши айтилмоқда.
Сўнгги маълумотларга кўра, Эгемен Коркмаз шифохонада ўзига келган ва ҳозирда унинг ҳаётига ҳеч қандай хавф таҳдид солмаяпти.



