Элдор Шомуродов ушбу мавсумдаги илк голини урди

Оқил Абдубарноев
9 сен 2022
Европа лигасининг 1-туридан ўрин олган "Лудогорец" — "Рома" учрашуви якунланди.

Ушбу ўйиннинг 67-дақиқасида майдонга туширилган Элдор Шомуродов учрашувнинг 86-дақиқасида гол урди. Бу эса ҳамюртимизнинг ушбу мавсумдаги илк голи бўлди. Умуман бу ўйин ҳамюртимиз учун мавсумдаги иккинчи ўйин бўлди. Элдор бундан аввал "Удинезе"га қарши ўйиннинг 77-дақиқасида майдонга тушганди. 

"Лудогорец" – "Рома" 2:1

Голлар:1:0 – 72 Каули, 1:1 – 86 Шомуродов, 2:1 – 88 Густаво.

Лудогорец – Падт, Витрю (Терзиев, 87), Недялков, Вердон, Сисиньо, Каули (Делев, 87), Петровски, Кафумана (Густаво, 77), Десподов (Рик, 71), Текпетей, Игор Тиаго.

Рома – Свилар, Челик (Спинаццола, 67), Смоллинг, Манчини (Вольпато, 75), Рожер, Матич (Камара, 76), Кристанте (Бове, 75), Пеллегрини, Дибала, Белотти (Шомуродов, 67), Залевски.

Огоҳлантиришлар: Кафумана (38), Недялков (52), Петровски (68).


Оқил АбдубарноевMuallif
Manba: championat.asia