

"Ирислар" матбуот хизмати хабарига кўра, 19 ёшли англиялик футболчи мерсисайдликлар билан 4 йиллик шартнома тузди. "Эвертон" раҳбарияти "авлиёлар"га Диблинг учун тахминан 50 млн евро тўлаган.
Айтиш жоиз, бунгача ёш футболчига "Ливерпуль" ва "Манчестер Юнайтед"дан қизиқиш билдирилаётгани ҳақида хабарлар тарқалганди.
Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум Тайлер Диблинг "Саутгемптон" таркибида Англия чемпионатида 33 ўйин ўтказиб, 2 та гол урган ва 6 та сариқ карточка олган.



