Эрон чемпионати. "Ўзбек дербиси"да кучлар тенг келди, Ўрунов ва Ашурматов тўлиқ ўйнади

Sherzod Nurmatov
5 дек 2025, 18:57
Форс Кўрфази Про лигаси 12-туридан ўрин олган "Персеполис" – "Истиқлол" учрашуви якунланди.

Унда томонлар муроса кўчасини танлади. Мезбонлар таркибида Ўзбекистон терма жамоаси вингери Остон Ўрунов, меҳмонлар сафида эса миллий жамоа ҳимоячиси Рустам Ашурматов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. 

Шундай қилиб, "Истиқлол" 20 очко билан жадвалда етакчилик қилаётган бўлса, 19 очкога эга "Персеполис" иккинчи ўринда бормоқда. 

"Персеполис" кейинги тур учрашувини 9 декабрь куни меҳмонда "Пайкон"га қарши ўтказса, "Истиқлол" 10 декабрь куни "Малаван"ни меҳмон қилади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Championat.asia