

Ҳисоб-китобларга кўра, энг оғир календарь "Сабаҳ"га насиб этди. Озарбайжон клубининг кўрсаткичи +42 ни ташкил этди. Ундан кейинги ўринлардан "Манчестер Сити" (+39), "Ланс" (+33), "Брюгге" (+26) ва "Комо" (+25) жой олди.
Рейтингнинг қарама-қарши томонида "Штутгарт" қайд этилди – Германия жамоасида қуръа қийинчилиги кўрсаткичи -48 ни ташкил қилди. Keyинги ўринларда "Интер" (-36), "Реал" (-28), "Шахтёр" (-28) ва ЛАСК (-21) бормоқда.
Кўрсаткич қиймати қанчалик юқори бўлса, жамоа учун қуръа шунчалик қийин ҳисобланади. Манфий қиймат эса, ўз-ўзидан, рақиблар тўпламининг енгилроқ эканидан далолат беради.
Чемпионлар Лигасининг асосий босқичи 8 сентябрь куни старт олади.



