

Жорий йилнинг 8-12-март кунлари Камбоджада мазкур мусобақа учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. "G" гуруҳи вакиллари Мянма, Малайзия, Покистон ва мезбон — Камбоджа финал босқичи учун кураш олиб боришади.
Эътиборли томони, Осиё футбол конфедерасияси томонидан мазкур саралаш раундида ФИФА ҳакамимиз Эдита Миробидова ҳам тайинлов олган.



