

Бразилиялик футболчи ҳозиргача тўртта гол уриб, икки бор голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, беш бор айнан Неймар бошлаган ҳужумдан кейин “ПСЖ” гол уришга эришган.
Бу борада кейинги поғоналарни “Спартак” ҳужумчиси Квинси Промес, “Реал” форварди Криштиану Роналду ҳамда “Тоттенҳэм” тўпурари Ҳарри Кейн эгаллаб туришибди.
ЕЧЛ 4 та тури якунларига кўра, дарвозаларга зарба бериш борасида Роналду пешқадам – 26 (90 дақиқада ўртача 6,2 та зарба). Ушбу кўрсаткичлар борасида иккинчи поғонани “Барселона” етакчиси Лионель Месси банд этган (34- 8,1).



