Левандовски ЕЧЛ рекордини ўрнатди

Mirjalol Normatov
22 мар 2026
"Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски ЕЧЛда дубль қайд этган энг ёши катта футболчи бўлди.

Польшалик форвард 37 ёши 6 ой 25 кунлигида "Ньюкасл" дарвозасига икки бора йўл топганди.

Бунгача рекорд Филиппо Инзагига тегишли эди. У 37 ёш 2 ой 25 кунлигида "Реал" билан ўйинда дубль қайд этган.

Учинчи ўринда Криштиану Роналду қайд этилган. У 36 ёш 8 ой 27 кунлигида "Аталанта" дарвозасини 2 бора ишғол қилган.


Mirjalol NormatovMuallif
Manba: Opta