ЕЧЛ. Голлар ташкил этишда Неймар, зарбалар бўйича Роналду етакчи
03 ноя 2017 01:32
Янгиликлар
ЕЧЛ. Голлар ташкил этишда Неймар, зарбалар бўйича Роналду етакчи
InStat маълумотларига кщра «ПСЖ» ҳужумчиси Неймар жорий йилги Европа чемпионлари лигаси турнирида голли ҳужумлар ташкил этишда пешқадамлик қилмоқда.
Бразилиялик
футболчи ҳозиргача тўртта гол уриб, икки бор голли узатмани амалга оширди.
Шунингдек, беш бор айнан Неймар бошлаган ҳужумдан кейин “ПСЖ” гол уришга
эришган.
Бу борада кейинги поғоналарни “Спартак” ҳужумчиси Квинси Промес, “Реал”
форварди Криштиану Роналду ҳамда “Тоттенҳэм” тўпурари Ҳарри Кейн эгаллаб
туришибди.
ЕЧЛ 4 та тури якунларига кўра, дарвозаларга зарба бериш борасида Роналду пешқадам – 26 (90 дақиқада ўртача 6,2 та зарба). Ушбу кўрсаткичлар борасида иккинчи поғонани “Барселона” етакчиси Лионель Месси банд этган (34- 8,1).
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар