

"ЎзПФЛ доирасидаги мусобақаларда иштирок этаётган жамоаларимизнинг натижалари ортда қолган икки йил давомида Ислом Нурмуҳаммадовичнинг амалга оширган ишларидан акс садо бермоқда. "Бунёдкор" футбол клуби Ислом Нурмуҳаммадович билан ҳамкорликни давом эттиради, мутахассис билан келишувга эришганини маълум қилади", – дейилади клуб хабарида.
Аввалроқ 12 июнь куни 2023 йилги мавсумнинг иккинчи қисмидан эътиборан спорт директори лавозимида ишлаб келган Ислом Иномов "Бунёдкор" футбол клубини тарк этгани маълум бўлган эди.



