

"Иккинчи бўлимдаги ўйиндан роҳатландим. Ўйлашимча, бу мухлисларга ҳам ёқди. Биз Чемпионлар лигаси атмосферасини ярата олдик. Бу бизга ёрдам берди. Биринчи бўлимда жуда кўп ҳимояландик. Ўтказиб юборилган голлар бизни ғазаблантирди. Лекин, ҳаммасини тўғрилашга эришдик. Кейинги босқичга чиқишимизга қандай баҳолашни билмайман. Имкониятлар тенг. Гол ўтказиб юбормаслик осон эмас. Лекин, ўзимиз рақибга муаммолар туғдиришимиз мумкин", - дейди Женезио.



