Браим Диас: "Миланда бахтлиман, ўзимнинг энг яхши ўйинимни кўрсатишда давом этмоқчиман"

Alisher
30 окт 2020
"Милан"да ижара асосида ўйнаётган "Реал" ярим ҳимоячиси Браим Диас Европа Лигаси доирасидаги "Спарта"га қарши ўйиндаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

Испаниялик футболчи ушбу ўйинда гол урди ва "россонерилар"нинг 3:0 ҳисобидаги ғалабасига ёрдам берди.

"Биз жамоа сифатида жуда яхши натижалар қайд этмоқдамиз ва шу руҳда давом этишни хоҳлайман. Златан? У менга акамдек ва менга кўплаб маслаҳатлар беради. Жаҳон даражасидаги ўйинчининг маслаҳатлари доим фойдали ва қадрли.

Ўзимнинг энг яхши ўйинимни бундай буюк клубда давом эттиришни хоҳлайман. Мен бу ерда жуда ҳам бахтлиман. Энди ўз даражамга кўпроқ мос келяпман деб ўйлайман. Гол урганимдан хурсандман", - дейди Диас.


AlisherMuallif
Manba: uefa.com