Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси!

8 авг 2026, 12:09
"Сурхон" клуби Беҳруз Каримовнинг трансферини тасдиқлади.

Championat.asia’га маълум бўлишича, футболчи Тошкентда янги клуби учун тиббий кўрикдан ўтди ва шу ерда шартнома тузди.

Беҳруз Каримов Швейцария иш визасини олиши билан Луганога учиб кетади.

Маълумот учун, айни пайтда "Лугано" клуби Швейцария Суперлигасининг 2-туридан сўнг 6 очко билан 2-ўринни эгаллаб турибди. "Янг Бойз" клуби тўплар нисбатига кўра пешқадамлик қилмоқда. "Лугано" эртага 3-турда "Цюрих" клубини қабул қилади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›