"Нефтчи" собиқ футболчиси Бахтиёр Ёқубов: "Чемпионатдаги натижалар бу ўйинда аҳамиятини йўқотади"

Iskandarov Abdulaziz
29 авг 2026, 16:17
"Нефтчи" собиқ футболчиси Бахтиёр Ёқубов бугунги "Пахтакор"га қарши кубок ўйини олдидан фикрларини билдирди.


"Нефтчи" Суперлигада жадвалда биринчи ўринда кетмоқда. Лекин бу кубок ўйини, чемпионатдаги натижа аҳамиятини йўқотади.

Пасайиш, юксалиш ҳамма жамоада бўлади. Масалан, 2008 йил "Бунёдкор" ўзининг чўққисига чиққанида Фарғонада ютқазиб қўйган. Мавсумни тўлиқ бир текисда ўтказиш қийин. Жароҳатлар, бошқа омиллар панд беради.

"Нефтчи" барибир "Пахтакор"га қарши бошқача тайёргарлик билан тушади. Руҳият, мотивация умуман фарқ қилади. Фикримча, "Нефтчи" бугун ғалаба қозонади.

Ўзим ўйнаган энг ёдда қолгани йилини эслолмайман лекин Тошкентда "Пахтакор"ни ютган эдик. Мен жароҳат олиб майдонни тарк этгандим",- дейди Бахтиёр Ёқубов.

Маълумот учун, баҳс 19:00 да “Истиқлол” стадионида бошланади.

Ўхшаш янгиликлар


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›