

27 ёшли ҳимоячи "Реал Мадрид"га ўтишга розилик берган. Франциялик ҳимоячи ёзда Мадрид жамоасига текинга ўтади. Сабаби Дайо Упамеканонинг "Бавария"билан тузган шартномаси келаси йилнинг ёзида якунланади.
Маълумот учун, ҳимоячи 2021 йилдан бери "Бавария"да ҳаракат қилади. Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 14 та учрашувда майдонга тушди.Трансфермаркт нашри Упамеканони 60 миллион еврога баҳолаган.



