

Эслатиб ўтамиз, август ойида 23 ёшли футболчи мавсумолди ўртоқлик учрашувлари вақтида неврологик бузилиш сабаб тўрт кун ичида икки марта ҳушидан кетган эди.
"Афсуски, бизга маълум бўлган барча маълумотлар Мусиалага мана шу стадионда бир неча бор намойиш этган ўша юқори даражага қайтиши қийин бўлишини кўрсатмоқда.
Ҳозир, шубҳасиз, муаммо бор ва уни юмшатишга уриниш бефойда. Бироқ эҳтимолий ечимлар ҳақида фақат вазият чиндан ҳам буни тақозо этган пайтдагина мулоҳаза юрита бошлаймиз. Биз унинг оиласи, футболчининг ўзи ва агентлиги билан гаплашиб олишимиз керак бўлади. Чунки бундай шароитда бу каби рақамлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқламай қолади — барча ҳурматни сақлаган ҳолда айтяпман", — дея Руммениггенинг сўзларидан иқтибос келтиради журналист Даниэле Мари Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида.


