"Барселона" янги мавсум олдидан катта йўқотишларга учради

Sherzod Nurmatov
14 авг 2025
"Барселона" янги мавсум стартидан аввал кадрлар муаммосига дуч келди.

Каталония клубининг 8 нафар футболчиси Ла Лигада рўйхатдан ўтмаганлигича қолмоқда.

Жароҳат олган Марк-Андре тер Штегеннинг ўрнига дарвозабон Жоан Гарсия ҳам таркибга киритилиши кутилмоқда. Бироқ қолган 7 нафар футболчи ҳамон рўйхатдан ўтмаган. Ушбу рўйхатга Войцех Шенсни, Маркус Рэшфорд, Ориоль Ромеу, Руни Бардагжи, Эктор Форт, Жерар Мартин ва Марк Берналь киритилган.

Бу футболчиларнинг баъзилари ёз охиригача клубни тарк этиши кутилмоқда, аммо қолган ўйинчилар билан рўйхатдан ўтиш билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолиши мумкин, чунки "кўк-анорранглилар" ҳали ҳам Ла Лиганинг молиявий талабларига жавоб беролмаяпти.

"Барселона" янги мавсумни сафарда "Мальорка"га қарши ўйин билан бошлайди. Ўйин 16 август куни бўлиб ўтади.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: The Athletic