“Барселона” вице-президенти: “Мартино истеъфога чиқмоқчи эмас”

“Барселона” клуби вице-президенти Жозеп Бартомеу, клуб бош мураббийи Херардо Мартинонинг истеъфога чиқиши ҳақидаги хабарларни рад этди.

“Мартино ёзда кетмоқчи?” Бу ҳақиқатга тўғри келмайди. Клуб унга жуда ёқади ва у бу ерда қолмоқчи, - дея таъкидлади Бартомеу.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги иккита ўйинда (“Аякс” ва “Атлетик” клубларига қарши ўйинда) “Барселона” мағлубиятга учраган.


Манба: sports.ru