"Барселона" ва "Манчестер Сити" германиялик ҳимоячи учун курашмоқда

Khoja
21 фев 2026
"Барселона" ва "Манчестер Сити" "Айнтрахт"нинг чап қанот ҳимоячиси Натаниэль Браунни диққат билан кузатмоқда.

Бу ҳақда Bild нашри хабар бермоқда.

Маълумотга кўра, немис клуби 22 ёшли футболчи учун камида 65 миллион евро талаб қилади.

Аввалроқ оммавий ахборот воситалари "Манчестер Юнайтед" ҳам Браунга қизиқиш билдирганини ёзган эди.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча турнирларда 30 та ўйинда иштирок этиб, 3 та гол ва 6 та голли узатма муаллифи бўлди. Унинг "Айнтрахт" билан шартномаси 2030 йил ёзигача амал қилади. Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг бозор қиймати 35 миллион еврони ташкил этади.


KhojaMuallif
Manba: Bild