

“Барселона” 30 ёшли бразилияликни жамоага олиб келиш вариантини ўрганмоқда.
Томонлар аллақачон учрашув ўтказган ва битимнинг молиявий томонлари бўйича музокаралар давом этмоқда.
30 ёшли футболчи ўтган йил “Шанхай СИПГ” таркибида 25 ўйинда қатнашиб, 5+16 натижага эришди. У 2017 йилдан бери Хитой клуби шарафини ҳимоя қилмоқда.



