

"Барселона" ФК Лос-Йебенес ва Урда аҳоли пунктлари (Толедо провинцияси) ўртасида юз берган оғир темир йўл ҳалокати муносабати билан чуқур ҳамдардлик билдиради. Клуб жабрланганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ўз қўллаб-қувватлови ва солидарлигини изҳор этади, шунингдек, сиҳат-саломатлигига путур етганларнинг барчасига тезроқ соғайиб кетишларини тилайди", — дейилади каталонияликлар клубининг ижтимоий тармоқларда эълон қилинган баёнотида.
Аввалроқ Толедода иккита юқори тезликдаги поезднинг тўқнашуви оқибатида камида 50 киши ҳалок бўлгани, 179 дан ортиқ киши жароҳатлангани ҳақида хабар берилган эди.



