"Барселона" АПЛнинг тўртта клубидан Фермин бўйича 100 млн евролик таклифлар олди

15 ноя 2026, 14:13
"Барселона" ярим ҳимоячиси Фермин Лопеснинг трансфери юзасидан Англия Премьер-лигасининг тўртта клубидан таклиф олди.

Sport.es нашри хабарига кўра, 23 ёшли хавбекка "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" энг жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Манбанинг маълум қилишича, лондонликлар ёздаёқ Фермин учун 70 млн евро таклиф қилишган, бироқ "Барселона" бу суммани етарли эмас деб ҳисоблаб, ҳатто жавоб ҳам бермаган. Эндиликда эса клубга 100 млн евро миқдоридаги таклифлар келиб тушди. Футболчининг ўзи эса ушбу қизиқишларга бефарқ қарамоқда ва жамоада қолиш ниятида.

Ферминнинг "Барселона" билан амалдаги шартномаси 2031 йилгача мўлжалланган бўлиб, унга 500 млн евролик товон пули банди киритилган. Маълум бўлишича, Каталония клуби ушбу келишувни аллақачон эскирган деб ҳисобламоқда ва шартларни қайта кўриб чиқиш мақсадида ўйинчининг вакиллари билан учрашишни режалаштирмоқда.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sport.es

Сўнгги янгиликлар

Барча ›