"Барселона" Амрабатни сотиб олиш ҳуқуқисиз 6 ойга ижарага олмоқчи

Sherzod Nurmatov
31 янв 2023
"Барселона" "Фиорентина" ярим ҳимоячиси Софьян Амрабатни ижарага олиш истагида.

Инсайдер Жерар Ромеро хабарига кўра, каталонияликлар 26 ёшли футболчининг 6 ойлик ижара шартномаси устида ишлайди. "Кўк-анорранглилар" шартнома шартларига мажбурий сотиб олиш ҳуқуқини қўшишни режалаштирмаяпти.

Амрабатнинг "сиёҳранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.

Жорий мавсумда у "Фиорентина" сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказди.


Sherzod NurmatovMuallif
Manba: Diario AS