

Инсайдер Жерар Ромеро хабарига кўра, каталонияликлар 26 ёшли футболчининг 6 ойлик ижара шартномаси устида ишлайди. "Кўк-анорранглилар" шартнома шартларига мажбурий сотиб олиш ҳуқуқини қўшишни режалаштирмаяпти.
Амрабатнинг "сиёҳранглилар" билан амалдаги шартномаси 2024 йилнинг ёзига қадар тузилган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 25 миллион еврога баҳоламоқда.
Жорий мавсумда у "Фиорентина" сафида барча турнирларда 25 та ўйин ўтказди.



