Баркамол авлод-2014. Футбол. Тошкент шаҳри чемпион бўлди

Narzulla Saydullayev
31 май 2014
Бугун Наманганда давом этаётган "Баркамол авлод" мусобақаларининг футбол спорт тури бўйича сўнгги 3-тур учрашувлари бўлиб ўтди.
Тошкент шаҳри терма жамоаси Сирдарё вилояти термасини 4:1 ҳисобида таслим қилди. Қашқадарё - Тошкент вилояти баҳсида ҳисоб очилмади - 0:0. Бу ҳақда Намангандаги махсус мухбиримиз хабар қилди.

Шу тариқа футбол спорт тури бўйича бўлиб ўтган мусобақалар якунланди. Таркибида Рустам Ашурматов, Акром Комилов, Жавоҳир Сидиқов, Равшан Хурсанов, Достон Ҳамдамов каби футболчилари бўлган Тошкент шаҳри терма жамоаси "Баркамол авлод-2014"нинг футбол спорт тури бўйича чемпион бўлди.

Натижалар билан танишинг:

"Баркамол авлод-2014". Наманган
Футбол.
1-тур. 29.05.2014

Қашқадарё - Тошкент  шаҳри 1:2
Тошкент вилояти - Сирдарё  0:1

2-тур. 30.05.2014
Қашқадарё - Сирдарё  2:1
Тошкент шаҳри - Тошкент вилояти  4:0

3-тур. 31.05.2014
1. Тошкент шаҳри - Сирдарё 4:1
2. Қашқадарё - Тошкент вилояти 0:0

Якуний жадвал:

1. Тошкент шаҳри 9 очко
2. Қашқадарё 4 очко
3. Сирдарё 3 очко
4. Тошкент вилояти  1 очко

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia