

"Аввало ўзбекистонлик мухлисларга ўз саломимни етказаман. Тезкор гол жамоадошларимнинг кайфиятини тушириб юборди. Тўғри, жамоам мағлубиятга учради, кайфияти зўр эмас, аммо "Бунёдкор" учун тўғриси хурсандман", - дейди Азиз Ҳайдаров.
- "Бунёдкор"нинг бугунги ғалабасига асосий сабаб сифатида нимани кўрсата оласиз?
- Жамоа ўйинга яхши тайёргарлик кўрганини майдонда кўрдик. Бизни ҳам яхши ўрганишибди. Ҳамжиҳатлик катта роль ўйнади.



