Расман: Азиз Турғунбоев — «Андижон» футболчиси

Aslanov Jasurbek
17 фев 2026
«Бургутлар» сафига Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчи футболчиларидан бири келиб қўшилди.

«Андижон» матбуот хизматининг хабар беришича, 2026 йилги мавсумда Азизбек Турғунбоев жамоа шарафини ҳимоя қилади. Томонлар ўзаро келишувга эришиб, меҳнат шартномасини имзолашди.

Турғунбоев досьеси: 1994 йил 1 октябрда Наманганда туғилган. Амплуаси — ҳужумкор ярим ҳимоячи/вингер.

Фаолияти: «Навбаҳор», «Пахтакор» ва Туркиянинг «Сивасспор» клубларида тўп тепган.

Статистика: Клуб миқёсида жами 275 та ўйин, 46 та гол ва 20 та голли узатма муаллифи.

Терма жамоа: 2018 йилдан бери миллий жамоа аъзоси (43 ўйин, 6 гол). Осиё Кубоги-2023 қаҳрамонларидан бири.

Совринлари: 3 карра Ўзбекистон чемпиони, 2 карра Суперкубок ва 1 бор Ўзбекистон Кубоги соҳиби. CAFA мусобақаси ғолиби.


Aslanov JasurbekMuallif
Manba: "Андижон" матбуот хизмати