

"Ўзбекистон Coca Cola Суперлигасининг 18-тури доирасидаги "Сўғдиёна" - "Навбаҳор" ўйинида ВАР ҳаками сифатида Азиз Асимов ўрнида Фирдавс Норсафаров ишлайди.
Бунга сабаб эса шу тур доирасида 8 сентябрь куни "Бунёдкор" - "Нефтчи" ўйинидаги вазиятларни таҳлил қилиш ҳамда ушбу оғир ўтган ўйиндаги руҳий зўриқиш Жиззахда ўтадиган марказий ўйинга таъсир ўтказмаслигини таъминлаш мақсадида Азиз Асимовнинг ташаббуси қўллаб-қувватланди", - деб ёзади Ўзбекистон ҳакамлар маркази матбуот хизмати.



