"Атлетико Мадрид" Альвареснинг "Барселона"га ўтиши бўйича якуний баёнот берди

28 авг 2026, 08:20
Мадриднинг "Атлетико" клуби бош директори Мигель Анхель Хиль клуб ҳужумчиси Хулиан Альвареснинг трансфери бўйича "Барселона" билан музокаралар олиб бориш юзасидан якуний қарорни эълон қилди.

"Бош директор сифатида, ходимларимиз, акциядорларимиз ва директорлар кенгаши аъзоларининг қўллаб-қувватлови билан шуни айта оламанки, ягона қатъий ва якуний қароримиз — биз "Барселона" билан ҳеч қандай музокара олиб бормаймиз.

Мен футбол оламида 30 йилдан ортиқ вақтдан бери борман ва токи бош директор эканман, у "Барселона"га сотилмайди. Ҳақиқат шундан иборат", — дейди Хильнинг сўзларини "AS" нашри.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: AS