

Маълумотларга кўра, "Атлетико" RFEFга Испания Кубогининг барча финалларини ўзининг янги "Ванда Метрополитано" стадионида ўтказиш таклифини берди. Режага кўра, пойтахт клуби келаси мавсумдан ўзинин уй учрашувларини ушбу аренада ўтказади.
Испанияда мамлакат Кубоги финал учрашувини ўтказадиган жой муаммоси катта баҳсларга сабаб бўлмоқда. Айниқса "Реал" турнирни эрта тарк этиб, финалга "Барселона" чиққанида. Каталонияликлар доимо "Сантьяго Бернабеу"да ўйнашни истаган, аммо "Реал" раҳбарияти ушбу баҳсни ўз аренасида ўтказмаслик учун доимо баҳона топади.



