

Бу ҳақда таниқли инсайдер Жанлука Ди Марцио хабар бермоқда.
Бирмингем клуби “россонери” билан музокаралар олиб бормоқда ва эҳтимолий трансфер суммасини муҳокама қилмоқда. 27 ёшли португалиялик футболчининг ўзи ҳам ўтишга тайёр. Қайд этилишича, вингер жамоадан кетишга ҳар қачонгидан ҳам яқинроқ.
Леау 2019 йилдан буён “Милан” шарафини ҳимоя қилиб келмоқда. Футболчи 2025/26 йилги мавсум 31 та ўйинда майдонга тушиб, 10 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди.



