

“Caught Offside” маълумотларига кўра, “Наполи” 25 ёшли бразилиялик вингернинг эҳтимолий трансфери бўйича аллақачон Лондон клуби билан боғланиб, томонлар ўртасида музокараларни бошлаган.
Мартинеллининг ўзи аввалроқ “Галатасарой”га ўтишни рад этганди. Туркия клуби тахминан 45 миллион евро таклиф қилган, бироқ футболчи фаолиятини Туркияда давом эттиришга қизиқиш билдирмаган.
Шунга қарамай, “Арсенал” бразилияликни сотиш вариантини кўриб чиқишга тайёр — лекин фақат бир шарт билан: клуб аввал ҳужумнинг чап қанотига муносиб ўринбосар топиши лозим. Микель Артета таркибнинг кенглигига таъсир кўрсатишни истамаяпти, шу сабабли Мартинеллининг кетиши тўғридан-тўғри янги футболчи сотиб олинишига боғлиқ бўлиб турибди.
Қўшимча қилиш керакки, “Наполи” бразилиялик футболчининг хизматларига қизиқиш билдираётган ягона клуб эмас. “Football Italia” маълумотларига қараганда, “Рома” ҳам Мартинеллини трансфер мақсадлари қаторига қўшган. Аввалроқ эса бразилиялик вингер “Ювентус”га ўтиши мумкинлиги ҳақида ҳам хабарлар тарқалган эди.



